Реклама на сайте
Узбекистан / Медицина / MONADA-AMON в Хорезме

MONADA-AMON в Хорезме

Рейтинг: 0 Просмотров: 5162 Отзывы(0)

Остеохондроз ва диск чурраси: уларнинг жарроулик усулисиз давоми борми?

Сунгги йилларда харакат-таянч аъзоларидаги касалликлар (бош, буйин, елка, кукрак, бел-думгаза, кул-оёклардаги огриклар) билан озор чекаётган дардмандлар жуда куп учрамокда. Бутунжахон согликни саклаш ташкилоти экспертларининг расмий маълумотларига кура Буюк Британияда 1994 йили юкорида зикр килинган касалликлар туфайли 50 млн. киши вактинча иш фаолиятини йукотган булса, бу курсаткич 1999 йилга келиб 90 млн.га етган. Профессор Я.Ю.Попелянский (Москва, «МЕДпресс-информ», 2003.), В.Ф.Кузнецов (Минск, «Книжный Дом», 2004) ларнинг расмий маълумотига кура, Россия Федерациясида вертеброген (остеохондроз ва унинг асоратлари) касалликлари билан огриган беморлар грипп ва уйда шикастланишлар курсаткичидан кейинги уринда туради. Ногиронлик келтириб чикариш буйича эса юрак-кон томирлари касалликлари билан бир уринда туради. Куриниб турибдики, остеохондроз касаллиги ахоли орасида жуда кенг таркалган булиб, ижтимоий муаммога айланмокда. Республикамизда хам бундай касалликларга чалиниб, дардига даъво излаб юрган беморлар кам эмас.
 
Шунинг учун булса керак «Ма’rifat» газетасида чоп этилган «УМУРТКА ЧУРРА (ГРЫЖА)СИ: Уни операция килиш шарт эмас!» маколасидан кейин булаётган мурожаатлар, кунгироклар купайиб, бу муаммони туларок ёритишимизни, хусусан, бу касалликларнинг келиб чикиш сабаблари, ташхис куйиш ва самарали даволаш усуллари ва шу муаммо билан шуКулланаётган тиббиёт муассасалари тугрисида кенгрок маълумот беришимизни сурашмокда.

Шунинг учун хам суралган саволларимизга жавоб олиш учун ижодий гурухимиз билан неврология ва терапия мутахассислигига ихтисослашган, бугунги кунда одамлар орасида обру-эътибор козонган «МONADA-AMON» шифохонасининг рахбари, хитойлик профессор Ван Вай Ченнинг шогирди, тиббиёт фанлари номзоди Амон Хожаевга мурожаат килдик.
 
Остеохондроз ва унинг асоратлари

- Амон ака, бугунги кунда хакикатан хам купчилик, хатто, ёшлар орасида хам остеохондроз ва унинг асоратлари, хусусан диск чурраси касаллиги билан оКриб, муолажалару дори-дармонлар олишларига карамасдан дардларига даво тополмасдан юрган беморларнинг сони купаймокда. Умуман, бу кандай касаллик, унинг келиб чикиш сабаблари нимада? Нима учун бир неча жойларда даволанишига карамасдан баъзи беморлар тузалиб кетмаяпти?

- Харакат-таянч аъзоларидаги касалликлар, шу жумладан остеохондроз купчилик уйлаганидек оддий туз йиКилиши натижасидагина пайдо булган хасталик эмас, балки бу организмда кечадиган чукур патологик жараён туфайли келиб чикадиган жуда хам мураккаб, сурункали касаллик хисобланади.

Умуртка погонаси одам организмида харакат-таянч аъзоларининг асоси хисобланади. Умурткалар орасида диск булиб, бу диск умурткаларни бир бирига бириктириб туради, шу билан бирга амортизация вазифасини бажаради ва умуртканинг харакатланишини таъминлайди. Умурткалар орасидаги ушбу дискнинг емирилиши остеохондроз дейилади.


Подразделы

: Диагностические центры, Медицинские клиники, Медицинские центры, ЭКГ, УЗИ, Рентген диагностика

Адрес

: Узбекистан, Ташкент, , , г. Хорезм

Организационно-правовая форма

: Частные Предприятия

Телефон

: (+998 62) 767 17 37

Email

: monada-amon@mail.ru

Юридическое название

: ЧП "MONADA-AMON"

Связанные объекты

: MONADA-AMON

Добавить отзыв
Текстовая реклама
Полный спектр мед.услуг. Массаж,озонотерапия,снижение веса.
Мебель на заказ, реставрация и обивка мебели. 903 36 34
Соль техническая и йодированная в ассортименте. Ф/о любая.
Экспресс доставка почты по всему миру. 171 09 94, 232 04 56
Продажа гидроизола, стеклохолста, алюминиевой фольги 2480541